«Ravon» уч турдаги автомобили нархини оширди
«Ravon»нинг Россия бозорида таклиф қилинаётган тўрт моделдаги автомобилларидан учтасининг нархини сезиларли даражада оширди, деб хабар бермоқда «rg.ru» сайти.
Ўзбек бренди вакиллари R2 хэтчбеки (Спарк) ва «Nexia» седани нархини 50 минг рублга, «Gentra»никини 20 минг рублга қимматлаштирган. Фақат R4 (Cobalt) нархи ўзгаришсиз қолган.
Россия бозоридаги автомат трансмиссияли энг арзон авто саналиб келинган «Ravon R2»ни эндиликда 489 000 — 559 000 рублга сотиб олиш мумкин. Шунингдек, «Nexia» 499 000 — 599 000, R4 модели 529 000 — 659 000, «Gentra» эса 569 000 — 699 000 рублга нархланмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter