Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қоидабузарларга бефарқ бўлмаганлар «сотқин»ми?

Қоидабузарларга бефарқ бўлмаганлар «сотқин»ми?

Фото: «ubdd.uz»

Бир ой аввал Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг www.ubdd.uz сайти ишга туширилган эди. Мазкур сайтга шаҳримиз ҳайдовчилари ўз автомашиналари видеорегистраторлари орқали тасвирга туширилган бошқа ҳайдовчиларнинг қоидабузарликларини жўнатмоқдалар, деб хабар бермоқда «ЎзА».

Видеога муҳрланган тасвир ЙХҲБнинг тегишли ишчи гуруҳи томонидан ўрганилиб, ҳайдовчилар жаримага тортилмоқда.

Қоидабузарларга бефарқ бўлмаган фаол ҳайдовчилар 36 кун ичида – 5 март кунидан 11 апрелга қадар 261та видеотасвир жўнатганлар. Улар ўрганилиб, қоидабузар ҳайдовчиларни жаримага тортиш натижасида давлат бюджетига 163 млн. сўмдан ортиқ пул келиб тушган. Бу ҳақда Тошкент ЙХҲБ вакили маълум қилган.

«Тўғри, кимлардир бундай ҳаракатларни номақбул иш деб тушунар, айримлар «сотқинлик» дея таъриф берар, бироқ хатоларга шунчаки кўз юмиб кетмай ўз вақтида тегишли мутасаддиларга хабар бераётган юртдошларимиз ўзгалар ҳаёти учун қайғураётганини, мусибатли воқеаларнинг олдини олаётганини унутмасин. Зеро, бу жамоатчилик назорати кучаяётганидан далолат беради», – дейилади нашр хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг