Пойтахт масжидлари имомлари ҳайдовчиларни йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишга чорлашди
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл ҳаракати қоидаларини тарғиб қилишнинг янада самарали усулларини қидириб, ҳамкорлик учун дин вакилларига мурожаат қилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ расмий сайтига асосланиб «Daryo.uz» хабар қилди.
ИИББнинг ташаббуси қўллаб-қувватланди ва ўтган жума — Йўл ҳаракати хавфсизлиги кунида — пойтахтнинг барча масжидларида имомлар жума намозига келганларни йўл ҳаракати қоидаларига сўзсиз риоя қилишга даъват этишди.
Автотураргоҳларга машиналарни тўхтатиш, шу жумладан, масжидлар ёнидаги тўхташ жойларидан тўғри фойдаланиш, йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчиларига ҳурмат, махсус транспорт — «Тез ёрдам», ўт ўчириш машиналарини ўтказиб юбориш, ёш болани тиззасига ўтқизиб машина ҳайдаш ва бошқа масалалар ҳақида гапирилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter