Пойгачи «Ласетти»нинг эгаси аниқланди ва қўлга олиш чоралари кўрилмоқда
Тошкент кўчаларида навбатдаги «пойга» бўлиб ўтгани ва қарама-қарши йўналишда қувишиб кетаётган икки «Ласетти» автомобилининг видеоси Xabar.uz порталида эълон қилинган эди. ИИББ матбуот хизмати ушбу хабарга муносабат билдирди.
«Интернет-тармоғида тарқаган видеоролик бўйича шуни маълум қиламизки, бугун, 7-август куни тахминан соат 12.15 да Мирзо-Улуғбек кўчасида қарама-қарши ҳаракат йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган «Ласетти» русумли автомобиль Тошкент шаҳар ИИББ ЙПХ инспекторларининг назарига тушган.
ЙПХ инспеткорининг тўхташ ҳақидаги ишорасига ҳайдовчи бўйсунмаган. Ҳозирги вақтда автомобиль давлат рақами (90H295LA) ва эгаси аниқланди. Гувоҳларнинг бири томонидан видеога туширилган вақтда автомобилни бошқарган ва қоидабузарлик қилган ҳайдовчини қўлга олиш бўйича чоралар кўрилмоқда», — дейилади муносабатда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter