Ўғил отаси совға қилган «BMW»ни дарёга оқизиб юборди — унга «ягуар» керакмиш (видео)
Ҳиндистоннинг Ямунанагар шаҳри (Харяна штати)да яшовчи Акаш исмли йигитчага 22-таваллуд айёмида отаси ажойиб совға келтирди — 3-серияли яп-янги «BMW». Акаш қувонганидан ўзини қўйишга жой тополмай қолгандир-да деб ўйласангиз, чучварани хом санаган бўласиз.
Отасининг эркаси деб шунақаларни айтишса керак-да: Акашга машина ёқмади, унга «ягуар» керакмиш. Бу машина ўзи ва дўстлари учун «торлик» қиларкан. Хуллас, арзанда шунчалик ранжидики, машинани ҳайдаб бориб, шундоққина оқиб ўтаётган дарёга оқизиб юборди... У ерда яшовчилар бунақа машинани ҳатто орзу ҳам қилишмайди, ҳақиқийсини эса биринчи марта дарёда кўришди...
Denied Jaguar, Haryana youth pushes BMW into river#HARYANA: Gifted a BMW by his parents instead of a Jaguar that he was demanding, a youth from Haryana’s Yamunanagar on Friday pushed his new car into a swollen river in a fit of anger, police said. pic.twitter.com/puqtMefPyv
— Jehlam Times (@Jehlamtimes) 10 августа 2019 г.
Албатта, бир тўда бекорчилар фурсатни бой бермай машинани қутқаришга, қайиққа трос билан боғлаб сувдан тортиб чиқаришга уриниб кўришди. Аммо машина салони сувга тўлиб бўлгач, у худди хайрлашмоқчи бўлгандек охирги марта тўртта еттилик рақамини кўрсатди-ю, сув остига чўкиб кетди.
#Watch: A youth from Haryana's Yamunanagar on Friday pushed his new car into a river in a fit of anger because he did not like the gift he received from his parents. His gift was a BMW. pic.twitter.com/6iasmzikZd
— Tauseef Sheikh (@tauseefjourno) 9 августа 2019 г.
Кейинчалик машинани саёзликда лойқага қоришиб ётган ҳолда топишди. Бунақа машина (янгиси) Ҳиндистонда 3,5 миллион рупия (44 000 евро атрофида) туради. «БМВ қотили»ни ношуд фарзанд, отасининг арзандаси деб койиганлар ҳам бўлди. Дўстлари ҳам унинг қилиғини оқлашмади.
Воқеа жойига етиб келган полиция иш очиб ҳам ўтирмади, чунки бу — «оилавий иш».
Ота эса ўзини айбламоқда, ўғли айтган «ягуар»ни сотиб олишга пули етмапти...
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter