Навоийда янги ишга туширилган кўприк шаҳар ҳамда саноат ҳудудини боғлади
Кунига 7 мингга яқин енгил ва юк ташувчи автомашиналар қатнови кўтилаётган янги кўприк Навоий шаҳри ҳамда саноат ҳудудини боғлаши билан ҳам муҳимдир.
«Xabar.uz» мухбирининг хабар беришича, кўприк 6 ой давомида, қарийб 9 миллиард сўмлик маблағ эвазига, вилоят автомобил йўллари ҳудудий бош бошқармаси қошидаги кўприк қурилиши корхонаси бунёдкорлари томонидан қуриб битказилган.
Янги кўприкнинг қўлайлиги шундаки, энди Навоий шаҳридан саноат ҳудуди — «Қизилқумцемент» АЖ, «Электрокимёзаводи» АЖ қўшма корхонаси томон қатнайдиган автотранспорт воситаларининг босиб ўтадиган йўли 8 километрга қисқарди.
Таъкидлаш жоизки, янги кўприк барпо этилишидан аввал бу ерда эски кўприк мавжуд бўлган. Аммо ўтган асрнинг 60-йилларида барпо этилган кўприк фойдаланишга яроқсиз ҳолга келиб қолган эди. Кўприк янгиланганидан сўнг унинг баландлиги аввалгисидан анча юксалиб, 7 метрга, узунлиги 72 метрга етди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter