Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Метан заправка»ларга чекловни Андижон бошлаб берди

«Метан заправка»ларга чекловни Андижон бошлаб берди

Фото: «Xabar.uz»

Андижон вилоятидаги «метан заправка»ларга табиий газни етказиб бериш 4 декабрдан ҳар кунлик эрталаб соат 06:00 дан - соат 15:00 га қадар белгиланди.

«Вилоятимиздаги ҳайдовчилардан автоуловларига газ тўлдириш заруриятини шу вақт оралиғида техника хавфсизлиги қоидалари асосида амалга оширишларини сўраймиз.

АГТКШлар фаолиятидаги ўзгаришлар кузатилса қўшимча маълумотлар берилади», дейилади вилоят ҳокимлиги хабарида.

Қайд этилишича, ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши туфайли табиий газни биринчи навбатда аҳоли хонадонлари, электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳамда ижтимоий соҳа обектлари (мактаб, боғча, шифохона ва бошқалар)га етказиб бериш чоралари кўрилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг