Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жиззахда ҳайдовчи ухлаб қолиши натижасида ўзи ва 13 ёшли бола ҳалок бўлди

Жиззахда ҳайдовчи ухлаб қолиши натижасида ўзи ва 13 ёшли бола ҳалок бўлди

2020 йилнинг 29 апрель куни соат 18:00 да Жиззах вилоятининг Пахтакор тумани ҳудудидан ўтган «Тошкент-Термиз» йўналишли М-39 йўлининг 967-километрида ҳайдовчи — 25 ёшли Б.Э. «Matiz» русумли автомашинани Тошкент йўналишида бошқариб кетаётган вақтида ухлаб қолганлиги сабабли рул бошқарувини йўқотиб, автомашина йўлнинг ўнг четига чиқиб ағдарилиб кетган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Натижада Б.Э.нинг ўзи ва автомашина салонида йўловчи сифатида кетаётган 13 ёшли З.Э. ҳодиса жойида ҳалок бўлишган.

Автомашина салонидаги бошқа йўловчилар: 35 ёшли М.М., 14 ёшли У.Э., 12 ёшли А.Э. ва 6 ёшли С.Э. лар тиббиёт бирлашмасига турли тан жароҳатлари билан ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Пахтакор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг