Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахтдаги ҳолат бўйича мурожаат қилди
22 мартдан Тошкентдаги барча жамоат транспортлари (автобус, метро ва йўналишли такси) ҳаракати вақтинчалик тўхтатилиши эълон қилинганди.
Шу муносабат билан Тошкент шаҳар ҳокимининг йўналишсиз таксида йўловчи ташиш билан шуғулланувчи хўжалик субъектларига мурожаати эълон қилинди.
22 мартдан Тошкент шаҳрида фақат енгил автомобиллар, яъни дезинфекция қилинган йўналишсиз таксиларда йўловчи ташилишига рухсат берилди.
Шу боис қонуний тарзда мазкур фаолият билан шуғулланувчи хўжалик субъектлари ўзларига тегишли бўлган автомашиналарни пойтахтдаги 8 та автобус саройида Тошкент шаҳар Санитария ва эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари томонидан ҳеч қандай тўловсиз дезинфекциядан ўтказишлари мумкин.
Йўловчи ташишга Тошкент шаҳар СЭОМ назоратидан ўтмасдан ва автомашинасини дезинфекциядан ўтказмасдан чиққан ҳайдовчиларга қонунчиликка мувофиқ чоралар кўрилади.
Шу билан бирга барча такси эгаларидан йўл ҳақини ошириб юбормасдан, мўътадил ушлаб туриш сўралади.
Шунингдек, барча ҳамшаҳарларимизни пойтахтимизда коронавирус тарқалишининг олдини олиш ва аҳоли хавфсизлигини таъминлаш борасида кўрилаётган барча чораларни қўллаб-қувватлаб, тавсияларни амалга оширишга якдиллик билан муносабатда бўлишга чорлаб қоламиз.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter