Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ИИВ «буюртма» давлат рақамли машина фотосини «фейк» дея маълум қилди

ИИВ «буюртма» давлат рақамли машина фотосини «фейк» дея маълум қилди

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

Ижтимоий тармоқларда UМО серияли давлат рақами тақилган BMW автомобилининг суратлари тарқалгач,  Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси мазкур серияли давлат рақами бўйича изоҳ берганди.

Унга кўра, UМО серияли харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган давлат рақами белгилари базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баравари асосида буюртмага мувофиқ ўрнатилган тартибда транспорт воситаларига расмийлаштириб берилгани қайд этилганди.

Бугун эса Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати ижтимоий тармоқларда тарқалган айнан 01 088 UMO давлат рақами белгиси бирон-бир юридик шахсга тегишли бўлган автотранспорт воситасига расмийлаштирилмаган, деб баёнот берди.

Шунингдек, тармоқларда тарқалган овоз ЙПХ ходимига тегишлилиги ҳақида асосли маълумотлар мавжуд эмаслигини, ходимларга ушбу ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган давлат рақами белгили транспорт воситаларини тўхтатмаслик бўйича топшириқлар берилмаганлигини маълум қилди.

Бироқ бу билан ижтимоий тармоқларда ҳолат бўйича юзага келаётган саволлар тўхтагани йўқ.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг