«GM Uzbekistan»: «Nexia» ва «Malibu» 10 баравар кўп ишлаб чиқарилади
«GM Uzbekistan» АЖ томонидан ишлаб чиқарилган автомобиллар савдоси қайта бошланганлиги ва харидорлар томонидан келиб тушаётган мурожатларни инобатга олган ҳолда, талаб юқори бўлган автомобиллар моделларини ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга мослашувчан механизмни жорий қилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хусусан, «GM Uzbekistan» АЖ томонидан механик узатмали «Nexia-3» автомобилини ишлаб чиқариш ҳажми август ойидан бошлаб 3 501 донага, сентябрь ойида эса 4 143 донагача оширилди, йил охиригача эса ушбу моделни ишлаб чиқариш ҳажми 34 804 донагача етказилади.
«Malibu» автомобилларини ишлаб чиқариш ҳажмини ҳам ойига 240 донадан 2 200 донага ошириш режалаштирилмоқда.
Компания мижозларнинг талаб ва таклифларини инобатга олган ҳолда бошқа русумдаги автомобилларни ишлаб чиқариш ҳажмларини ҳам яқин ойларда ошириши мумкин.
Компания, шунингдек, дилерлик ташкилотларида ноқонуний хатти-ҳаракатлар ва мижозлардан товламачилик орқали қўшимча пул талаб қилиш ҳолатлар кузатилса, ташкилотнинг Call-марказига (141-77-77) дарҳол мурожаат қилишни сўраган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter