Тошкентда «Nexia» иккига бўлиниб кетди. Қурбон бор
Бугун, 11 май куни соат 07:30 ларда Янгиҳаёт тумани Тошкент айланма йўлида аянчли ЙТҲ содир бўлди.
Пойтахт ИИББ хабарига кўра, 2000 йилда туғилган А.А. «Nexia 2» русумли автомашинасида бошқарувни йўқотиб, бетон сим ёғочга урилиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Натижада автомашина ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter