Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энди мобил телефон камерасига олинган қоидабузарликка ҳам жарима солинади

Энди мобил телефон камерасига олинган қоидабузарликка ҳам жарима солинади

Ҳукуматнинг тегишли қарори билан йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашишга оид амалдаги тартибга ўзгариш киритилди. Бу ҳақида ЎзА хабар берган.

Унга кўра, 2021 йил 1 январдан бошлаб видеорегистраторлар билан бирга видеокузатув ва тасвирга олиш техника воситалари ҳамда мобиль қурилмалар орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари акс этган видеоёзувлар махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган видеоёзувларга тенглаштирилади ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

Илгари фақат видеорегистраторда тасвирга туширилиб, юборилган тасвирларгина кўриб чиқилар, лекин бошқа видеотехникалар, хусусан мобил телефонларда олинган видеолар жарима қўллаш учун асос бўла олмас эди.

Фуқаролар ҳуқуқбузарлик тасвирга туширилган видеоларни ejarima.uz сайти орқали ваколатли органга юборишлари мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг