Электромобилларни қувватлаш бир йил давомида бепул бўлади — Греция
Греция пойтахти — Афина шаҳри маъмурияти электромобиллар ҳайдовчиларига бир йил давомида қувватлаш станцияларидан бепул фойдаланиш имкониятини тақдим этди, ёзмоқда «Ferra.ru».
Мақсад — экологик тоза транспортни аҳоли ўртасида оммалаштириб, ҳаво мусаффолигини таъминлаш.
Афинада электромобилларни қувватлаш станциялари ҳозирча 25 та ва уларнинг сонини янада ошириш кўзланмоқда. Бунинг учун аввало электромобилларнинг ўзини кўпайтириш керак. Ишнинг кўзини билувчи пойтахт раҳбарияти энг яхши рағбат ҳайдовчилар машиналарини қувватлашга сарфлайдиган харажатларини вақтинча қисқартириш, деган тўхтамга келишди.
Бу ҳаммаси эмас. Ҳаво мусаффолигига эришиш учун астойдил киришган мутасаддилар, бепул қувватлаш имтиёзини жорий этишдан ташқари, пойтахт марказий кўчаларида автомобиллар қатновини камайтириб, велосипедлар ва пиёдалар учун янги йўлаклар қуришди, хиёбонлар майдонлари кенгайтирилмоқда.
Асосийси — хоҳиш, имконият топилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter