Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Электромобиллар сони бўйича дунёдаги етакчи мамлакатлар маълум қилинди

Электромобиллар сони бўйича дунёдаги етакчи мамлакатлар маълум қилинди

Хитой дунё электромобиль бозорида етакчиликни тобора мустаҳкамламоқда, бошқа мамлакатлар билан ўртадаги тафовут ортиб бормоқда.

Штутгартдаги ZSW тадқиқот институти маълумотига кўра, Хитой кўчаларида жорий йил бошида 14,6 миллионта электромобиль ҳаракатланган. Бу жаҳондаги жами электромобилларнинг (27,7 миллион дона) 53 фоизи Чин ўлкаси ҳиссасига тўғри келади деганидир.

Бу бўйича кейинги ўринларни АҚШ (3,4 миллион), Германия (1,9 миллион), Франция (1,1 миллион) ва Буюк Британия (1 миллион) эгаллаган.

Ўзбекистонда ҳам электромобиллар сони йил сайин кўпаймоқда. 2022 йилда хориждан қиймати 69,8 млн AҚШ долларига тенг бўлган 2180 дона электромобиль импорт қилинган. Мазкур кўрсаткич 2021 йил билан солиштирганда 1371 тага ошган. Эътиборга молик жиҳати, Ўзбекистонга электромобиль сотишда ҳам Хитой етакчилик қилмоқда.

Мазкур мамлакат билан ҳамкорликда Сирдарё вилоятида электромобиль заводи барпо этиш режаси ҳам эълон қилинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг