Chery автомобилсозлик саноатида ягона ғолибга айланиб, «BrandZ Pioneering Chinese Global Brand» мукофотига сазовор бўлди
2024 йил 10 сентябр куни Шанхайда (Хитой) бутун дунёдан энг юқори даражадаги 1000 дан ортиқ бренд яратувчилари, молиявий раҳбарлар ва оммавий ахборот воситалари вакилларини бирлаштирган «2024 Kantar BrandZ China» тантанали тадбири бўлиб ўтди. Chery глобал экспансия соҳасида Хитой автомобил ишлаб чиқарувчилари орасида етакчи бўлиб, автомобилсозлик саноатида «Pioneering Chinese Global Brand» («Новатор Хитой глобал бренди») деб тан олинди. Мазкур ютуқ унинг жаҳон автомобил саноатидаги аҳамиятини кўрсатиб ўтмоқда.
«2024 Kantar BrandZ China» гала-тадбирида глобаллашув шароитида турли соҳаларда ажойиб натижаларга эришган брендлар эътироф этилди. «Pioneering Chinese Global Brand» («Новатор Хитой глобал бренди») номинациясида олтита саноат тармоғи иштирок этди ва уларнинг ҳар бирида фақат битта бренд тақдирланди.
Глобаллашув шароитида Хитойнинг кўплаб брендлари халқаро бозорларга фаол кириб бормоқда. Ушбу тадбирда мукофотга сазовор бўлган ягона автомобил брендига айланган Chery нафақат жаҳон бозорида ўз тажрибаси ва салмоқли ютуқларини намойиш этди, балки халқаро даражага чиқишга интилаётган Хитой автомобил брендлари учун янги намунавий андоза бўлди. Kantar BrandZ’да Chery’нинг бутун дунё бўйлаб барқарор ўсиши ва инновацион ютуқлари қайд этилди, натижада бренд юқорида айтиб ўтилган унвонга сазовор бўлди, бу эса Chery’нинг глобаллашув стратегиясини ва маҳсулотларнинг юқори сифатини тўлиқ тасдиқлади.
Chery глобал бозорда ўз фаолиятини фаол ривожлантирмоқда ва бугунги кунда 80 дан ортиқ мамлакат ва минтақаларга ўз маҳсулотларини экспорт қилмоқда, сотувлар эса икки қийматли ўсиш кўрсаткичини кўрсатмоқда. Глобал R&D марказлари ва маҳаллий бозор стратегияларига таянган ҳолда, Chery халқаро майдонда Хитой автомобил брендларининг янги имижини яратиш орқали бутун дунё бўйлаб истеъмолчиларнинг ишончи ва эътирофига сазовор бўлди.
Ушбу мукофот Chery компаниясининг R&D’нинг технологик инновациялар ва маҳсулотларига доимий сармоялари натижасидир. Компания турли мамлакатлар ва минтақалардаги фойдаланувчилар учун энг мос юқори сифатли ечимларни таклиф қилиш учун бутун дунё бўйлаб саккизта R&D марказлари ва 300 дан ортиқ лабораторияларни яратди. Chery маҳсулотлари Жанубий Американинг баланд тоғлари, Жануби-Шарқий Осиёнинг ёмғирли иқлими ёки Яқин Шарқнинг иссиқ минтақалари каби турли шароитларга мослашади. Мазкур жараён глобал истеъмолчиларнинг турли эҳтиёжларини қондириш учун ўзига хос мослашувчанлик ва ишончлиликни намойиш этади.
Chery глобаллашув жараёнида асосий иштирокчи бўлиб, ишлаб чиқаришдаги инновациялар устида фаол ишламоқда. Шунингдек, компания ўзи иштирок этаётган ҳар бир бозорда чуқур маҳаллийлаштириш стратегияларини амалга оширади. Бу шуни англатадики, Chery маҳаллийлаштирилган ишлаб чиқариш, илмий-тадқиқот ва сотув тармоқларини яратади, бунинг натижасида компания маҳсулотлари ва хизматлари турли мамлакатлардаги истеъмолчилар талабларига яхшироқ жавоб беради. Бундай стратегия Chery’га хорижий бозорларга муваффақиятли чиқиш ва Хитой автомобил брендларининг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш имконини берди.
Chery автомобилларининг хорижий бозорларга экспорти умумий савдо ҳажмининг деярли 50 фоизини ташкил этди, бу эса компанияга 21 йил давомида Хитойнинг етакчи енгил автомобил экспортчиси мақомини сақлаб қолиш имконини беради. Глобал миқёсда Chery маҳаллий қонунчилик талабларига чуқур мослашиш, маҳсулотларнинг мувофиқлигини яхшилаш ва рақобатбардошлигини оширишни ўз ичига олган «Тараққиётнинг уч йўналиши» стратегиясига амал қилади. Янги энергетик транспорт воситаларини ҳам, ички ёнув двигателли анъанавий автомобилларни ҳам қамраб олган мазкур стратегия туфайли Chery халқаро майдонда кенг эътирофга сазовор бўлди.
Маҳсулот ва технологиялар соҳасидаги доимий инновациялардан ташқари, Chery ўзининг корпоратив ижтимоий мажбуриятларини фаол равишда «In somewhere, For somewhere» («Ҳамма жойда, ҳамма учун») глобал консепциясига амал қилади. Ҳар бир бозорда Chery ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва истеъдодларни ривожлантириш орқали маҳаллий иқтисодиётни ривожлантиришга ҳисса қўшади. Компания беш марта «Top 20 Best Overseas Image Enterprises» («Энг яхши 20 та хорижий имиджли корхоналар») дан бири сифатида эътироф этилди ва автомобил тоифасининг Google va «Kantar BrandZ Top 50 Chinese Global Brand Builders 2024» рейтингида да биринчи ўринни эгаллади.
"Pioneering Chinese Global Brand" ("Новатор Хитой глобал бренди") - бу нафақат Chery’нинг ўтмишдаги глобал ютуқларини эътироф этиш, балки компаниянинг жаҳон автомобилсозлик саноатини ривожлантиришда етакчилик қилишда давом этишини кутишдир. Келажакка назар ташлар экан, Chery ўзининг глобаллашув стратегиясини амалга оширишда давом этмоқда ва технологик инновациялар ва маҳсулотларни модернизация қилиш орқали Хитой автомобил брендларининг жаҳон бозоридаги таъсири ва рақобатбардошлигини доимий равишда ошириб бормоқда ва глобал истеъмолчилар учун энг яхши ҳаракатланиш тажрибасини таъминламоқда.
Ўзбекистонда Chery автомобил брендининг расмий дистрибютори бўлган ADM Global компаниялар гуруҳи томонидан тақдим этилган Chery автомобилларининг тавсифлари, мавжуд комплектациялар ва нархлари билан cheryauto.uz сайтида танишиш мумкин.
Chery Uzbekistan расмий саҳифалари:
Ахборот алоқа телефони: +998 71 276 55 55
Website: https://cheryauto.uz
Instagram: https://www.instagram.com/cheryuzbekistan/
Telegram: https://t.me/cheryuzbekistan
Telegram-bot: https://t.me/cheryuzbekistanbot
Facebook: https://www.facebook.com/CheryUzbekistan
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter