«BMW» Буюк Британиядаги ўзининг 312 та моделини қайтариб олади
«BMW» компанияси айрим моделларининг ҳаракатланиш вақтида қисқа туташув юзага келаётгани сабаб ўз автомобилларини қайтариб олади, деб хабар берди «NV.ua».
Бу турдаги нуқсонлар кузатилаётган моделлар орасида «BMW» 1 ва 3 сериялари, шунингдек, бензин ва дизелли Z4 ва Х1 моделлари мавжуд. Улар 2007 йилдан 2011 йилга қадар ишлаб чиқарилган.
Автомобиль ишлаб чиқарувчига 2011 йилдаёқ электротехник носозлик ҳақида шикоятлар келиб тушган.
«Ҳозирда биз автомобилларимизнинг энергия узатиш қисмида яна шу каби муаммолар борлигига ишонч ҳосил қилдик. Истеъмолчиларимизни бизнинг автомобилларимиз хавфсиз эканлигига ишонтириш мақсадида ўз ихтиёримиз билан айрим моделларимизни қайтариб олишга қарор қилдик», — дейилади компания хабарида.
Эслатиб ўтамиз, «BMW» ўтган йили хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар сабаб ўзининг 36 мингта автомобилини қайтариб олган эди.
Бунга Буюк Британияда Нараян Гурунг исмли фуқаро ўзининг рафиқаси билан бирга автомобилда ҳаракатланаётиб кутилмаганда ҳалокатга учрагани сабаб бўлган. Аниқланишича, ўшанда «BMW» моделининг электр узатиш тизимида носозлик бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter