Бензин нархи кескин ошди
«Ўзбекнефтгаз» АЖга қарашли UNG Petro ёнилғи қуйиш шохобчаларида Аи-92 бензинининг нархи икки ҳафта ичида 1700 сўмга қимматлади.
«Яқиндагина «Ўзбекнефтгаз» АЖга қарашли UNG Petro ёнилғи қуйиш шохобчаларида Аи-92 бензинининг бир литри 7500 сўмдан 8600 сўмга оширилган эди.
Энди ўша бензин (АИ 92) нархи яна 600 сўмга оширилиб бир литри учун 9200 сўмни ташкил этмоқда.
Бу ўтган ўн беш кун ичида бензин нархи 1700 сўмга ошганлигини англатади.
Ёқилғи нархининг бундай кескин кўтарилиши бошқа соҳа ва тармоқларда ҳам нарх ошишига олиб келиши табиий. Шу боис, масъуллардан бу бўйича изоҳ кутамиз», деб ёзади Расул Кушербаев.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter