Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Рэмбо» жинсий зўравонликда айбланмоқда

«Рэмбо» жинсий зўравонликда айбланмоқда

Фото: «vesti.ru»

«Рэмбо» лақабли АҚШлик актёр Силвестер Сталлоне ҳақида чиқарилган жинсий зўравонлик айблови яна кун тартибида. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.

Лос-Анжелес суди 71 ёшли «Рэмбо»ни 1990 йили бир аёлга жинсий зўравонлик қилганликда айблаб, яна суриштирув бошлади.

1990 йил бошида бир аёл полицияга Силвестер Сталлоненинг жинсий зўравонлик қилганидан шикоят этган.

Номи ошкор қилинмаган аёлнинг шикоятидан сўнг полиция ходимлари «Рэмбо»нинг бу хатти-ҳаракати устидан суриштирув бошлаган. Бироқ бу суриштирув ниҳоясига етмай қолган.

«Бу ­— туҳмат. Бу воқеа асло бўлмаган», — дея Сталлоне барча айбларни рад этган эди.  

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг