Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Зилзиладан сўнг Туркия кўчмас мулк бозорида вазият қандай?

Зилзиладан сўнг Туркия кўчмас мулк бозорида вазият қандай?

Фото: Day.az

Туркиядаги зилзиладан сўнг мамлакат кўчмас мулк бозорида бир муддат турғунлик кузатилади. Давлат қурилишларни жиддий назорат қилиши, меъёр ва стандартларни қаттиқлаштириши ортидан уй-жойлар нархлари ошиши мумкин. «Авито. Кўчмас мулк» мутахассислари шундай прогноз қилишмоқда.

Таҳлилчиларга кўра, Туркияда уй-жойга талаб яқин орада паст бўлади. Шунинг баробарида, табиий офатлар ҳар доим ҳам бозорга кучли таъсир этмаслиги таъкидлаб ўтилган.

6 феврал куни Туркия жануби-шарқи ва Суриянинг чегарадош ҳудудида 7,8 ва 7,6 магнитудали зилзила содир бўлди. Сўнгги маълумотларга кўра, Туркияда қурбонлар сони 40 642 нафарга етган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг