Залужний президент Зеленскийнинг баёнотини инкор этди
Украина Қуролли Кучлари қўмондонлиги президент Владимир Зеленскийга 500 минг кишини сафарбар қилиш бўйича сўров билан чиқмаган.
Бу ҳақда бош қўмондон Валерий Залужний маълум қилди.
Ҳарбий қўмондонлик давлатни ҳимоя қилиш функцияларини бажаришда давом этмоқда ва шунга мос равишда ўз сўровларини шакллантиради.
Шу билан бирга, Украина Қуролли кучлари бош қўмондони ҳарбий сирларга таянган ҳолда, Қуролли кучлар раҳбарияти томонидан ўрнатилган сафарбарлик режасининг аниқ рақамларини ошкор қилишдан бош тортди.
Бундан ташқари Залужний рус армияси Донецкдаги Маринка шаҳрини эгаллаганини тасдиқлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Владимир Зеленский катта матбуот анжуманида унга 450-500 минг кишини армияга юбориш бўйича сўров келиб тушганини айтганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter