ЮНИСЕФ: «Триполида 500 минг боланинг тақдири хавф остида»
БМТнинг ЮНИСЕФ ташкилоти маълум қилишича, Ливия пойтахти Триполи шаҳрида 500 минг боланинг тақдири хавф остида. Бу ҳақда «Hurriyet» хабар қилмоқда.
Уруш ўчоғига айланган Ливия пойтахти Триполи шаҳрида 500 минг боланинг тақдири бевосита хавф остида экани, мамлакат миқёсида эса 2,6 миллион бола ёрдамга муҳтож экани маълум бўлди.
Ливия Соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотига кўра шу йил 26 августдан бери 115 киши ҳалок бўлган. Уларнинг аксарияти болалар экани ташвишланарли ҳолат.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter