Йўталаман деб қовурғасини синдириб қўйди
Хитойлик аёл кучли йўтал хуружи туфайли биратўла ўнта қовурғасини синдириб қўйди, деб ёзади «Daily Mail».
Аёл ярим тунда кўксидаги кучли оғриқдан уйғониб кетди. Шифохонада рентген қилишганда унинг ўнта қовурғаси сингани маълум бўлди. Бундан сал аввал шифокорлар бу аёлга астма ташхисини қўйишганди.
Буни қарангки, хитойлик хонимнинг суяклари D витамини танқислиги туфайли жуда мўртлашиб кетган экан. Гап шундаки, у қуёш нурларидан ҳимоя қилувчи кремдан мунтазам фойдаланган ва ташқарига жуда кам чиққан. Чунки у териси оппоқлигича қолишини жуда-жуда хоҳлаган.
Даволовчи шифокорлар амалиётларида бундай ҳодисага биринчи марта дуч келишганини таъкидлашди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter