Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ярим тун»га 90 сония қолди

«Ярим тун»га 90 сония қолди

«Қиёмат куни» соати миллари 10 сония олдинга суриб қўйилди. Эндиликда соат миллари 23:58:30 ни ёки глобал ядровий инқироз (уруш)ни англатувчи ярим тун (24:00) киришига 90 сония қолганини кўрсатмоқда.

Илгари ҳеч қачон «қиёмат соати» миллари 100 сониядан қисқармаган. Айни пайтдаги глобал танглик Украина атрофида бўлаётган воқеалар билан боғлиқ.

  • «Қиёмат куни соати — «Атомчи олимлар бюллетени» журнали лойиҳаси бўлиб, 1947 йилдан бери мавжуд. Ҳар йили олимлар ва экспертлар иштирокида унинг милларини суриш (ёки жойида қолдириш) овозга қўйилади.
  • Ўзига хос бу соат миллари «ярим тун»дан энг олис жойлашган вақт (23:43) «Совуқ уруш»дан кейинги йиллар. Сўнгги 10 йилда соат миллари 6 марта сурилди — ҳар сафар олдинга!
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг