Японияда табиий офат қурбонлари сони кўпаймоқда
Бир ҳафта олдин Япониянинг Сидзуока префектураси Aтами шаҳрида кучли кўчки юз бергани ҳақида хабар бергандик.
Шифокорлар табиий офат оқибатида яна бир киши вафот этганини тасдиқлашди. Шу тариқа қурбонларнинг умумий сони 10 кишига етди. Бу ҳақда маҳаллий расмийларга таяниб Киодо агентлиги хабар бермоқда.
3 июль куни тахминан эрталабки соат 10 ларда (Тошкент вақти билан 6:00) Токионинг жануби-ғарбий қисмида, Сидзуока префектурасининг Aтами шаҳрида кучли кўчки содир бўлди. Табиий офат ҳудудида қидирув-қутқарув ишлари давом эттирилмоқда.
Табиий офатдан сўнг шаҳар маъмурияти шу заҳоти аниқ бўлмаган маълумотларга кўра бедарак йўқолганлар сони тахминан 20 кишини ташкил этиши ҳақида хабар тарқатди. Aммо кейинчалик маълум бўлишича, зарар кўрган ҳудудда ҳужжат бўйича 215 киши истиқомат қилган. Кўчки оқибатида 130 га яқин уй вайрон бўлган. Шу пайтгача 18 кишини топишнинг имкони бўлмаяпти. 500 дан ортиқ одам вақтинча меҳмонхоналарга жойлаштирилди.
Японияда кучли ёмғир туфайли юзага келган кўчки оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter