Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Японияда эркак вазир биринчи марта декрет таътилига чиқмоқда

Японияда эркак вазир биринчи марта декрет таътилига чиқмоқда

Коидзуми Синдзиро ва Такигава Кристель.

Фото: «Zolord»

Япония атроф-муҳит вазири Коидзуми Синдзиро болага қараш учун таътилга чиқаётган мамлакатдаги илк вазир бўлади, деб ёзмоқда КП. У ва турмуш ўртоғи — таниқли модель ва телебошловчи Такигава Кристель биринчи фарзандини кутишмоқда.

Эътиборли жиҳати, Япония қонунчилигида декрет таътили ҳар икки жинс вакилларига кўзда тутилган бўлса-да, эркаклар бу ҳуқуқдан камдан-кам фойдаланишади. Бу психологик омиллар билан боғлиқ. Японлар вақт-беавақт таътилга чиқиб, ҳамкасбларини қийнаб қўйишдан ор қилишади.

Вазир Коидзуми ҳам аслида шундай инсонлар сирасидан, NHK телеканали ёзишича, таътилидан қисман фойдаланмоқчи. Умумий ҳисобда таътили икки ҳафта давом этади. Уч ой қисқартирилган иш куни тартибида ишлайди, давлат ишлари билан масофадан туриб, видеоалоқа ва электрон почта воситасида шуғулланмоқчи.

Вазирнинг таътилга чиқишдан яна бир мақсади японларнинг бола таътилига муносабатини ўзгартириш экани ҳам айтилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг