Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Японияда дунёдаги энг кекса аёл вафот этди

Японияда дунёдаги энг кекса аёл вафот этди

Фото: «Twitter»

Японияда дунёдаги энг кекса аёл Канэ Танака 119 ёшида вафот этди.

Гиннесснинг рекордлар китобига киритилганди.

NHK телеканали хабарига кўра, Танака 2022 йилнинг 2 январида 119 ёшини қаршилаган. Фукуока префектурасидаги қариялар уйида яшаб келган онахон, ковидга қарши чекловлар боис, яқинлари билан деярли кўриша олмаган.

20 ёшли Канэ Танака, 1923 йил.
Фото: Wikipedia

Канэ Танака 1903 йили туғилган. Иккинчи жаҳон уруши даврида эри ва катта ўғлидан айрилган. Аёл бутун умр урушдан олдин очилган дўконда гуручдан тайёрланган нон сотган. 1970-йилларда пенсияга чиқиб дунё бўйлаб саёҳат қилган, АҚШга бир неча марта борган.

2005 йилда, 102 ёшида қариялар уйига кўчиб ўтган. 103 ёшида саратон хасталигини енгган, шундан сўнг жиддий касалликни бошдан ўтказмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг