Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Японияда 40 мингга яқин кишини эвакуация қилиш тавсия этилмоқда

Японияда 40 мингга яқин кишини эвакуация қилиш тавсия этилмоқда

Фото:«Stol.com»

Япониянинг Кюсю оролининг тўрт префектурасида яшовчи 38 минг кишини кўчириш тавсия қилинди. Бунга «Прапирун» тайфунининг вужудга келиши сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Тайфун Япон денгизи томондан мамлакатга хавф солмоқда. Кучли шамол ва ёғингарчилик кузатилаяпти. Масалан, Окинава префектурасида 3 соат ичида 184 миллиметр ёғингарчилик қайд этилди. Мамлакат метерология бош бошқармаси буни сўнгги 50 йилдаги энг кучли ёғингарчилик деб атади.

Метерологлар дарёлар тошиши ва кўчкидан огоҳлантириб, аҳолини зарур бўлмаган ҳолларда кўчага чиқмасликка ундамоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг