Токиода 3 мамлакат давлат ва ҳукумат раҳбарлари учрашади
9 май куни Токиода Япония, Хитой ва Жанубий Кореянинг давлат ва ҳукумат раҳбарлари Корея яриморолини ядровий қуроллардан холи ҳудудга айлантириш бўйича имкониятларни муҳокама қилиш мақсадида учрашади. Бу ҳақда Сеул маъмуриятига таяниб «РИА Новости» хабар бермоқда.
Япония бош вазири Синдзо Абэ, ХХР давлат кенгаши бош вазири Ли Кэцян ва Жанубий Корея етакчиси Мун Чже Ин икки Корея раҳбарлари ўртасида Пханмунжонда ўтказилган саммит якунларини, минтақадаги вазият ва тинчликни муҳокама қилишади.
«Киодо» агентлигининг маълум қилишича, Япония бош вазири учрашувда, шунингдек, уч томонлама саммит ўтказишни ҳам режалаштираётганини айтган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter