Япония жанубида Панама кемаси чўкиб кетди
Япониянинг Окинава ороли жанубида Панама байроғи остида сузиб келаётган кема чўкиб кетди, дейилади NHK телеканали берган хабарда.
Жанубий Хитой денгизида, Наха шаҳри (Окинава префектураси, Рюкю архипелаги)дан тахминан 870 километр олисда содир бўлган воқеа жойига япон қутқарувчилари йўл олган.
Маълумотга кўра, кема экипажи (жами 22 киши) қутқарув қайиқларига тушиб жон сақлаб қолган. Ҳодиса тафсилотлари ҳақида ҳозирча бошқа маълумот йўқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter