Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янги Зеландия миллий боғида ғойиб бўлган йигит билан қиз 19 кундан сўнг топилди

Янги Зеландия миллий боғида ғойиб бўлган йигит билан қиз 19 кундан сўнг топилди

Фото: «CC0/Public domain/»

Янги Зеландиянинг Кахуранги миллий боғига сафар чоғида йўқолиб қолган ёшлар 19 кундан сўнг тирик топилди, деб ёзади маҳаллий «New Zealand Herald» газетаси.

Хабарга кўра, 23 ёшли Жессика О'Коннор ва Дион Рейнольдс 9 май куни сафарга отланишган, бироқ белгиланган вақтда қайтиб келишмаган. Қутқарув хизмати маълумотига кўра, ёшлар адашиб қолишган, туман туфайли йиқилиб тушишган ва жароҳатланишган. Бир неча кун овқатсиз қолишган.

Йигит билан қизни излаб топиш учун қарийб 50 дан ортиқ киши, жумладан, полициячилар, ўт ўчирувчилар, қутқарувчилар ва кўнгиллилар жалб этилди. Шунингдек, операцияда дронлар ва қидирув итлари ҳам қатнашди. Вертолётда кетаётган қутқарувчилар гулхандан таралаётган тутунни пайқаб қолгачгина уларни топишга муваффақ бўлишди. Йигит билан қиз вертолёт орқали шифохонага етказилди. Текширувлардан сўнг уйларига кетишга рухсат берилди.

«Гарчи хавотир кундан-кунга кўпайиб борган бўлса-да, бу ҳаммамиз умид қилган мўъжизавий натижа бўлди», — деди маҳаллий полиция вакили Пол Боррелл.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг