Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янги Каледония Франциядан мустақил бўлиш учун рефередум ўтказди

Янги Каледония Франциядан мустақил бўлиш учун рефередум ўтказди

Фото: «Twitter»

Франциянинг денгизорти ҳудуди — Янги Каледонияда мустақиллик учун референдум бўлиб ўтди.

Янги Каледония мустақиллигини истовчилар атиги 3,51 фоизни ташкил этди. Қарши овоз берганлар —96,5 фоиз. Референдум бюллетенларининг 2,99 фоизи бекор қилинган.

Рефернедумда архипелагнинг атиги 55 фоиз аҳолиси қатнашди.

Франция президенти Эмманул Макрон референдум натижаларига муносабат билдираркан, ўз видеомурожаатида Янги Каледония французларники бўлиб қолишини, референдумдан сўнг архипелагда «ўтиш даври» бошланишини таъкидлади.

Маълумот учун: Тинч океани жанубида жойлашган Янги Каледония — ўнлаб ороллардан ташкил топган архипелаг. Умумий майдони — 16 372 квадрат километр. Аҳолиси — 271 960 киши (2020 й.). Париждан 15 минг километр олисда жойлашган, 1853 йилда Франция империяси таркибига кирган. 1946 йилда Франциянинг денгизорти ҳудуди мақомини олган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг