Яна президент, яна коррупция: Ли Мён Бак 15 йилга қамалди
Корея Республикаси суди мамлакатнинг собиқ президенти Ли Мён Бакни коррупцияга оид жиноятлари учун 15 йилга озодликдан маҳрум этди. Бу ҳақда «Yonhap» ахборот агентлиги хабар берди.
Прокуратура собиқ президент учун 20 йиллик жазо тайинлашни талаб қилганди. Умуман олганда, Ли Мён Бак 16 та банд бўйича айбланган, жумладан, солиқ тўлашдан қочиш, билдирилган ишонч ва ўз хизмат вазифасини суиистеъмол қилиш ва бошқалар.
Ли Мён Бак 2009 — 2013 йилларда Жанубий Корея президенти бўлган. У автомобилларга эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарувчи укасига қарашли «DAS» компанияси билан боғлиқ коррупцион можарога аралашиб қолган.
Суд аниқлашича, «DAS» компаниясининг ҳақиқий хўжайини президент Ли бўлиб, у мансабдор шахсларни сотиб олиш учун фондлар тузган. Қолаверса, у «Samsung Electronics Co.»дан 5,85 миллион доллар пора олган.
Ли Мён Бак ўзига қўйилган айбларга иқрор бўлмаяпти, ҳозирги ҳукуматни коррупция ниқоби остида эски тизимга қарши кампания ўтказаётганликда айбламоқда.
Ли Мён Бак — жиноий жавобгарликка тортилган бешинчи Жанубий Корея президентидир.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter