Яна бир мамлакат кексаларни AstraZeneca вакцинаси билан эмламасликка қарор қилди
Жанубий Корея кекса фуқароларни AstraZeneca компанияси вакцинаси билан эмламасликка қарор қилган яна бир мамлакатга айланди. Бу ҳақда маҳаллий «Ёнхап» ахборот агентлиги хабар бермоқда.
26 февраль куни Жанубий Кореяда Швеция-Британия компанияси препарати билан эмлаш ишлари бошланади. Аҳолининг энг заиф қатламлари, жумладан, қариялар уйлари, санаторийлар ва реабилитация марказлари ходимлари ва беморлари биринчи бўлиб эмланади.
Жанубий Корея ҳукумати февраль-март ойларида 760 минг тиббиёт ходими ва қарияларни эмлашни режалаштирган. Бироқ 65 ёшдан ошган фуқароларни вакцинация қилмаслик тўғрисидаги ҳукумат қарори режаларнинг бузилишига олиб келиши мумкин, деб ёзади газета.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter