Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Яна 15 йилдан сўнг Шимолий муз океанининг фақат номи қолади

Яна 15 йилдан сўнг Шимолий муз океанининг фақат номи қолади

Арктика музликлари йилдан-йилга эриб боряпти.

Фото: «Getty Images»

Британиялик иқлимшунос олимлар 2035 йилга бориб Арктика (Шимолий муз океани ҳам шунинг ичида) музликлари бутунлай эриб битишидан огоҳлантиришмоқда. Ушбу тадқиқот «Nature Climate Change» журналида ёритилди.

Сайёрамиз шимолий қисмининг Ерда охирги марта глобал исиш юз берган 125 минг аввалги ҳолати билан солиштирувлар шундан далолат бермоқда.

«Глобал исиш таъсирида Арктика жиддий ўзгаришларни бошдан ўтказаётганидан хабардормиз. <...> Атиги 15 йилдан сўнг, 2035 йилда Арктика музликлари тамомила тугаб битиши эҳтимолининг ўзиёқ инсониятни, фурсатни бой бермай, глобал исишга қарши фаолроқ курашга ундаши шарт», — деди мақола муаллифларидан бири, британиялик палеоклиматолог Луиза Сайм.

Глобал исиш — бор нарса, буни қайта-қайта такрорлаётган дунё иқлимшунослари агарда ҳарорат ўсиши 1,5 даражада сақланиб қолаверса, сайёрамиз қиёфасини тубдан ўзгартириб юбориши мумкинлигини мақолада кўрсатиб ўтишган.

Тадқиқот муаллифлари муаммога дунёнинг энг катта сиёсатчилари эътиборини тортиб, уларни иқлим ўзгаришларига қарши фаолроқ курашишга чорлашмоқчи.

Маълумотларга кўра, июль ойида Арктикада бутун кузатувлар тарихидаги энг кам музлик қайд этилди. Арктикада жойлашган Шпицберген архипелагида эса олимлар метеокузатувлар тарихидаги энг иссиқ +22 даража ҳароратни рўйхатга олишган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг