Ернинг табиий кучлари Антарктида музликларини сақлаб қолиши мумкин
Канаданинг Макгилл университет олимлари аниқлашларича, Ернинг табиий кучлари дунё океани сув сатҳининг кўтарилиш жараёнини секинлаштириши мумкин экан, фақат бунинг учун яқин ўн йилларда иссиқхона газларини чиқариш қисқартирилиши шарт. Тадқиқот натижалари Science Advances (SciAdv) илмий журналида эълон қилинди.
Тадқиқотчилар Антарктика минтақасини, қутб муз қалқонининг остидаги ер билан ўзаро таъсирини ўрганишди.
«Агарда иссиқхона газлари ажралиши тез қисқариб, глобал исиш чекланса ва музликларнинг яна бўй чўзишига эришилса, бу ҳолат уларнинг океанга сирпаниш жараёнини сусайтиради. Натижада муз массаси йўқолиши йўлида табиий тормоз пайдо бўлади. Янаям аниқроқ айтганда, бундай динамика Антарктиданинг дунё океани сув сатҳи кўтарилишига ҳиссасини 40 фоизга чеклайди», — дейилади тадқиқотда.
Ушбу тадқиқот иқлим ўзгаришларининг денгиз сатҳи кўтарилишига таъсирини яхшироқ прогноз қилиш ва атроф-муҳитни ҳимоялаш борасида самаралироқ сиёсат ишлаб чиқишга кўмаклашиши мумкинлиги айтилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter