Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Худдики Ироқда «демократия» ўрнатишгандек...»

«Худдики Ироқда «демократия» ўрнатишгандек...»

Фото: «Sputnik»

Россия Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Мария Захарова АҚШ давлат департаментида «Венесуэла бўйича махсус вакил» лавозими жорий этилганига муносабат билдирар экан, бу билан қўшма штатлар ушбу давлатни ўзининг навбатдаги вассалига айлантиришга уринаётганини кўрсатади, деди. Бу ҳақда «life.ru» хабар бермоқда.

«Бу очиқдан-очиқ Венесуэла ички ишларига аралашиш ва у ердаги сиёсий жараённи бошқаришга уриниш бўлмай, нима?!» – дея заҳарханда қилади Захарова хоним. Сўнг давом этади: «...АҚШ Ироқда «демократия» ўрнатдими? Ливияда-чи? Сурияда ҳам «демократия» ўрнатишмоқчи эди, бироқ ўхшамади, тўғрироғи, бунга йўл қўйилмади».

Куни кеча АҚШ давлат департаментида «Венесуэла бўйича махсус вакил» лавозими жорий этгани хабар қилинган эди. Бу лавозимни собиқ дипломат Эллиот Абрамс эгаллаши ҳам кечанинг ўзидаёқ маълум бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг