Хорижликлар яшаши учун энг қиммат шаҳарлар рейтинги тузилди
«ECA International» консалтинг компанияси ўз тадқиқотларига асосланиб, хорижликлар яшаши учун энг қиммат шаҳарлар рейтингини тузди. Тураржой нархи юқорилиги боис Гонконг (Хитой) ушбу рўйхатнинг энг тепасидан жой олди.
Топ-5га, шунингдек, Токио (Япония), Нью-Йорк (АҚШ), Женева (Швейцария) ва Цюрих (Швейцария) кирди.
Кейинги поғоналарда: Лондон (Буюк Британия), Тель-Авив (Исроил), Сеул (Жанубий Корея), Сан-Франциско (АҚШ) ва Йокогама (Япония).
Рейтингга катта Хитойнинг уч шаҳри кирган: Шанхай (11-ўрин), Гуанчжоу (15) ва Пекин (18).
Европанинг айрим шаҳарлари рўйхатда қуйидаги тартибда жойлашган: Копенгаген (Дания, 12-ўрин), Париж (Франция, 29-ўрин), Хельсинки (Финляндия, 44-ўрин) ва Мюнхен (Германия, 48-ўрин).
Экспертлар рейтингда шаҳарларнинг жойлашувига қатор кўрсаткичлар, жумладан, мамлакатлар валюталарининг қадри ҳам ўз таъсирини кўрсатаганини таъкидлашган. Масалан, «кучли» евро ва фунт стерлинг сабабли аксарият экспатлар (хорижга бориб ишловчилар) чет элда яшаш қимматлашганини сезишган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter