Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитойнинг 30 та ҳарбий самолёти Тайван ҳаво ҳудудига кирди

Хитойнинг 30 та ҳарбий самолёти Тайван ҳаво ҳудудига кирди

Фото: «Reuters»

ХХР ҳарбий-ҳаво кучларининг 30 та жанговар самолёти Тайван ҳаво ҳужумидан мудофаа ҳудудига учиб кирди. Бу ҳақда «Reuters» хабар берди.

Таъкидланишича, самолётларнинг 2 таси — KJ-500 (олисдан радиолокацион аниқлаш ва бошқариш),  қолганлари қирувчи самолётлар: 8 таси — J-11, 6 таси — J-16, 4 таси — J-10, 2 таси — Су-35, 2 таси — Су-30, 6 таси — Y-8.

Тайван январь ойидан бери ўз ҳаво ҳужумидан мудофаа ҳудуди Хитой ҲҲК томонидан энг йирик бузишни содир этганини эълон қилди. Орол мудофаа вазирлиги жавобан қирувчи самолётларни учирган.

Тайван мудофа вазирлиги ХХР бунгача 22 та қирувчи самолётдан иборат миссияси билан ўз ҳаво кенгликларини бузганини маълум қилган.

Аввалроқ АҚШ, Хитой ҳужум қилган тақдирда, Тайванни ҳимоя қилиш учун қуролли кучларини қўллашга шайлигини билдирганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг