Хитойлик келин-куёв суратга олиш жараёнида ҳалок бўлишди
Хитой шарқида жойлашган Вэньчжоу шаҳрида бир неча киши тўй учун суратга олиш маросимида ҳалокатга учради. Ҳодиса тасвирлари «Newsflare» сайтига жойлангани айтилмоқда.
Хабарларга кўра, 2 сентябрь куни қоятошларда суратга тушишни ният қилган келин-куёвни денгиз суви оқизиб кетган. Улар билан бирга тўлқин фотосураткаш ва визажистни ҳам олиб кетган.
Келин билан визажистнинг мурдаси топилган, фотосураткаш эса бедарак кетган. Куёвнинг қисмати ҳақида агентлик ҳозирча хабар бермаяпти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter