Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитойдан ташқарида коронавирусни юқтирганлар сони 10 мингдан ошиб кетди. Вирус яна 8 та давлатга тарқалди

Хитойдан ташқарида коронавирусни юқтирганлар сони 10 мингдан ошиб кетди. Вирус яна 8 та давлатга тарқалди

Фото: «Yandex»

Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти (ЖССТ) ўтган бир кеча-кундузда Хитойдан ташқарида 1,78 мингта коронавирусни юқтириш ҳолатини қайд этди, жами вирусни юқтирганлар сони 10 мингдан ошиб кетди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Ташкилот сайтида эълон қилинган баённомага кўра, Хитойдан ташқари 72 давлатда янги турдаги коронавирусни юқтирганлар сони 10 566 кишига етган. Охирги 24 соат ичида 1792 та янги юқтириш ҳолати қайд этилган. Улардан 166 (бир кунда 37) киши ҳаётдан кўз юмган.

Вирус яна 8 та давлатга тарқалди. Португалия, Саудия Арабистони, Тунис, Марокко, Латвия, Андорра, Иордания ва Сенегал шулар жумласидан.

ЖССТ маълумотига кўра, Хитойда коронавирусни юқтирганлар сони 80 304 кишини ташкил этади, 2946 киши ҳаётдан кўз юмган. Дунё бўйича коронавирусни юқтирганлар сони 90 870 кишига етди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг