Хитойдаги лагерларда уйғур аёллар зўрланаётгани айби қўйилди
Шарқий Туркистондаги Дабанченг лагеридаги ишлаган қозоқ миллатига мансуб киши томонидан ёзилган мактубда уйғурларнинг зўравонлик ва зўрликларга учраётгани айтилган. Бу ҳақда «Евроньюс»га асосланиб «Азон.уз» хабар бермоқда.
Torchlight Uyghur Group номли гуруҳ томонидан хитойчадан ўгирилган мактубда Берик лақабли хавфсизлик хизмати ходимининг бошидан ўтказганлари ҳикоя қилинган. У авваллари видеотасвирчи бўлиб ишлаганини, лагерда видеокузатув пунктида ишлаганини ва у ерга ишга кирганидан пушаймон бўлганини айтган. Берикнинг сўзларига кўра, лагер ходимлари у ерда сақланаётган уйғур аёлларини жинсий зўрлаш билан шуғулланиб келади.
Берик ишдан бўшаб, Хитойдан қочиб кетган. Torchlight Uyghur Group вакили Эркин Озоднинг айтишича, Берик айни пайт хавфсиз жойда, БМТ ва бошқа халқаро ташкилотларга маълумот бериши кутиляпти.
Шарқий Туркистон пойтахти Урумчининг жануби-ғарбида жойлашган Дабанченг лагерида ўн минглаб уйғур сақланаётгани тахмин қилинади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter