Хитойдаги кўмир конида кўчки оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, 49 киши бедарак йўқолган
Хитой шимолидаги Ички Мўғулистон мухтор туманида жойлашган кўмир конида улкан кўчки оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, 49 киши бедарак йўқолган. Бу ҳақда «Синхуа» агентлиги хабар берди.
Бахтсиз ҳодиса кеча, 22 феврал куни содир бўлган. Очиқ кўмир конига баландлиги 180 метрли қиялик қулаб тушган, дейилади Хитойнинг CCTV давлат телеканали хабарида.
Associated Press маълумотига кўра, ушбу конни бошқарувчи Xinjing Coal Industry Co. Ltd. компанияси хавфсизлик талабларини кўп маротаба бузганлиги учун 2022 йилда жаримага тортилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter