Хитойда «йўқолиб қолган вазир» ўрнига янгиси тайинланди
Хитой парламенти Цинь Ганнинг ташқи ишлар вазири лавозимидан четлатилганлиги ва Ван И янги ташқи ишлар вазири этиб тайинланлигини эълон қилди.
Ишдан бўшатилган Цинь Ган ушбу лавозимни 2022 йил декабридан бери эгаллаб келаётган эди. У 25 июндан бери оммага кўриниш бермади, вазирлик унинг фаолияти ҳақида ҳеч қандай ахборот бермади.
Хитойда юқори рутбадаги амалдорларнинг қўққисдан йўқолиб қолиши ва бу ҳақда жамоатчиликка маълумот берилмаслиги у шахснинг бошида қора булутлар тўпланганини англатиши мумкин. Кўп ҳолларда маълум вақт ўтгач, ғойиб бўлган мулозимга нисбатан жиноий иш очилгани ўртага чиқади. Гоҳида эса жамоатчиликка кўриниш бермай қўйган амалдор маълум вақтдан кейин ҳеч гап бўлмагандек яна ишини давом эттириб кетаверади.
Ван И ушбу лавозимда 2013 йилдан 2022 йилгача ишлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter