Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитойда яна қурбонлар. Лекин бунга коронавируснинг алоқаси йўқ

Хитойда яна қурбонлар. Лекин бунга коронавируснинг алоқаси йўқ

Фото: «news.cn»

Хитой жануби-ғарбида Сичуань провинциясида ўрмон ёнғинларини ўчириш пайтида 19 киши ҳалок бўлди, деб хабар берди «Синьхуа» агентлиги.

Маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар орасида 18 та ўт ўчирувчи ва бир нафар маҳаллий ўрмон хўжалиги ходими бор: у ёнғин хавфсизлиги ходимларига аланга ўчоғига олиб борадиган йўлни кўрсатган. Улар шамол кутилмаганда йўналишини ўзгартириши натижасида аланга қуршовига тушиб қолишган. Ҳодиса сешанба кунига ўтар кечаси юз берган.

Маҳаллий ўрмон хўжалигида ёнғин душанба кундузи бошланган бўлиб, кучли шамол туфайли атрофга жуда тез тарқалган. Ҳукумат ёнғинга қарши курашиш учун 300 ўт ўчирувчи ва 700 ҳарбийни жалб қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг