Хитойда худкуш бинони портлатди: қурбонлар бор

Хитой жанубидаги Гуанчжоуда содир этилган худкушлик ҳужуми оқибатида беш киши ҳалок бўлди ва яна беш киши яраланди, дея хабар берди маҳаллий полиция.
Портлаш маҳаллий вақт билан соат 10 да (Тошкент вақти билан 17:00) содир бўлган, 59 ёшли эркак маҳаллий қишлоқ қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтган бинога портловчи мослама олиб келган.
Жабрланганларнинг барчаси шифохонага ётқизилган, полиция воқеани ўрганмоқда.
Қайд этилишича, аввалроқ бир эркакнинг ер майдони тортиб олинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter