Хитойда қоровул пичоқ билан ўқувчиларга ташланди
Хитой жанубидаги Гуанси-Чжуан автоном ҳудудида бир одам ўқув муассасасининг ходимлари ва ўқувчиларига пичоқ билан ташланган. Бу ҳақда Учжоу шаҳар округи Цанъу уезди маъмурияти маълум қилган.
Ҳодиса эрталаб соат 8:30 ларда шаҳарнинг бошланғич мактабларидан бири содир бўлган. Ҳужум қилган шахс Ли фамилияли 50 ёшли қоровул бўлиб чиқди. Хатти-ҳаракатининг сабаблари номаълум.
Унинг ҳаракатлари натижасида камида 40 киши жароҳатланган. Улардан уч нафари оғир аҳволда: мактаб директори, қўриқчи ва ўқувчи.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter