Хитойда очкўзлик ва исрофгарчилик учун жаримага тортиласиз
Хитой ҳукумати очкўзлик ва озиқ-овқат исрофгарчилигини тарғиб қилганларни жаримага тортади, деб хабар беради «РИA Новости».
Тегишли қонун 29 апрель куни Хитой парламенти томонидан қабул қилинди. Ҳужжатга мувофиқ, оммавий ахборот воситалари озиқ-овқат маҳсулотларининг исрофгарчилигига қарши курашиш тўғрисидаги қонунни, тегишли меъёрий ҳужжатлар ва стандартларни тарғиб қилишлари, шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотлари исрофгарчилигининг зарарли томонларини ёритишлари керак.
«Озиқ-овқат маҳсулотлари исрофгарчилигини, шу жумладан, ортиқча истеъмол қилишни тарғиб қиладиган дастурлар, аудио ва видео материаллар тайёрлаш, нашр этиш ва тарқатиш тақиқланади», — дейилади қонунда.
Шу билан бирга, озиқ-овқат маҳсулотлари исрофгарчилигига қарши курашиш тўғрисидаги ахборот хабарлари ҳаққоний ва холис бўлмоғи даркор.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter