Хитойда номаълум кимса болалар боғчасига ҳужум қилди, 18 киши яраланди

Гуанси-Чжуан автоном округида номаълум кимса болалар боғчасига ҳужум қилди, дея хабар берди Хитой марказий телевидениеси.
Ҳодиса Бэйлю шаҳрида маҳаллий вақт билан соат 14:00 да (Тошкент вақти билан соат 11:00) содир бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, 16 бола ва икки нафар тарбиячи пичоқ билан жароҳатланган, икки боланинг аҳволи оғир.
Полиция аллақачон гумонланувчини ҳибсга олган. Ҳужумга нима сабаб бўлганлиги ўрганилмоқда, тажовузкор нима билан қуролланганлиги айтилмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter