Хитойда нечта чет эл фуқароси коронавирусни юқтирган?
Хитойда коронавируснинг янги типини 16 нафар хориж фуқароси юқтирган бўлиб, улардан 2 нафари шифохонадан чиққан, яна 14 нафари даволанишни давом эттирмоқда, дейди ХХР ТИВ расмий вакили Хуа Чуньин. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берган.
«Тегишли идораларнинг маълум қилишича, 2 февраль ҳолатига кўра Хитойда 16 нафар чет эл фуқароси коронавируснинг янги типи чақирган зотилжамни юқтирган бўлиб, улардан икки нафари аллақачон соғайиб, шифохонадан чиқарилган, 14 нафари эса карантинда муолажа олишда давом этмоқда», — дея хабар берди дипломат онлайн-брифинг вақтида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter